Янгиланаётган маҳалла
Шофиркон тумани "Мирзоқул" маҳалласи
Шофиркон тумани "Мирзоқул" маҳалласи бугун том маънода янгиланиш ва бунёдкорлик масканига айланмоқда. Маъмурий жиҳатдан 4 мингдан ошиқ аҳоли, 1026 та хонадон ҳамда 1192 та оиланинг муносиб турмуш кечиришида бу ўзгаришларнинг аҳамияти катта. Ҳудудда ижтимоий инфратузилма, таълим, соғлиқни сақлаш, ичимлик суви, электр таъминоти, йўл ва ирригация тизимларини тубдан яхшилашга қаратилган йирик лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Маҳаллада пиёдалар хавфсиз қатнови учун 5 минг метр масофадаги пиёдалар йўлагининг қурилиши, шунингдек, 6 минг метр масофада ички йўлларни асфалтлаштириш ишлари амалга ошилди.
Таъкидлаш жоизки, бу ободонлаштириш, хайрли тадбирлар дастуриламали сифатида Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 18 сентябрдаги “Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокидаги "Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган. Маҳаллий аҳоли мурожаатлари, жамоатчилик вакиллари фикрларидан келиб чиқиб рўёбга чиқарилаётган бу инфратузилма лойиҳалари мирзоқулликлар розилиги, инсон қадри улуғлиги ифодасидир. Зеро, бугун амалга оширилаётган ҳар бир лойиҳа маҳалла ҳаёти ва хонадонларга қулайлик олиб кирмоқда.